|
Пол Скоулз яна бир мавсум ўйнашни режалаштирмоқда Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Пол Скоулз яна бир мавсум ўйнашни режалаштирмоқда. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум охирларида тажрибали футболчи фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. Аммо бу йилги мавсумда Алекс Фергюсон илтимос қилгандан сўнг, яна манкунианликлар сафига қайтишга қарор қилган эди. Энди бўлса яна бир мавсум ўйнашни режалаштириб турибди. Аввалига Пол Скоулз "Манчестер Юнайтед" клуби таркибида ёзга қадар ўйнаши кўзда тутилган эди. Аммо энди 2013 йилга қадар шартнома имзолаши кутилмоқда. "Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Алекс Фергюсон воқеалар ривожининг бундай кўриниш олишидан хурсанд эканини яширмаяпти.
|