“МЮ” бош мураббийи Алекс Фергюсон АПЛ 33-туридаги “Сток Сити” (2:0) билан ўйиндан кейин форвард Робин Ван Перси голни нишонлаш чоғида уни қабрга киритиб қўйишига оз қолгани ҳақида айтиб, ҳазиллашди. – Робин голни фаол тарзда нишонлаётганида мени ўлдириб қўяёзди, — деб Фергюсоннинг сўзларидан келтиради Daily Mail. — У афтидан менинг ёшим 71да эканлигини унутди чоғи. Бироқ бу шунга арзир эди. Бу гол ван Персининг ўзи ва “Манчестер Юнайтед”нинг барча ишқибозлари учун нимани англатишини жуда яхши тушуниб турибман. Мен ҳам эмоцияларга берилдим. Футболчи бундай вазиятга тушиб қолганида, ундан чиқиб кетиш учун катта манъавий куч сарфлаши керак бўлади. Робин буни уддалади ва юқори баҳоларга лойиқ. Робин Ван Перси “Сток Сити” билан ўйинда пенальтидан тўп киритиб, 9 ўйиндан иборат голсиз сериясига барҳам берди.