Главная » 2012 » Yanvar » 29 » Жерард: Керрол хам галабага уз хиссасини кошди
11:56
Жерард: Керрол хам галабага уз хиссасини кошди
"Ливерпул" клуби сардори Стивен Жеррард
Англия Кубоги доирасида "Манчестер
Юнайтед" устидан қозонилган ғалабадан
сўнг, учрашув борасидаги фикрларини
билдириб ўтди. Унинг айтишича, ушбу
ғалабада Энди Кэрролнинг катта ҳиссаси
бор экан.
- Жамоангиз ҳақли равишда ғалаба
қозондими? Фақат тўғрисини айтинг.
- Тўпга эгалик қилиб туриш ва ўйин
борасида эмас албатта. Бу ўринда
"Манчестер Юнайтед"га қойил қолиш керак.
Улар баъзи вақтларда ўйинни тўлиқ
назорат қилиб турдилар. Аммо ҳар қандай
учрашувда ҳам энг муҳими - натижа
ҳисобланади. Биз бу натижани қўлга кирита
олдик. Ўтган ҳафта биз учун жуда оғир
кечди. Шундай экан, йигитларга барча
қилган ишлари ва меҳнатлари учун раҳмат
айтиш керак.
- Энди Кэрролнинг ўйини ҳақида нима
дея оласиз? У ҳар иккала голда
иштирок этди.
- У жуда яхши футболчи ва жамоамизга жуда
ҳам керак. Балким агарда Энди бугун
майдонда бўлмаганида, "Манчестер
Юнайтед" устидан ғалаба қозона олмаган
ва эртага қуръа ташлаш маросимида
иштирок этмаган бўлардик.
- Жамоангиз иккинчи қаватда ўйнаш
орқали "Манчестер Юнайтед" ҳимояси
ва дарвозабонига атайлаб босим
уюштирдими?
- Биз Эндининг кучли томонларидан
фойдаланишга ҳаракат қилдик. У ҳар
қандай жамоага муаммо туғдира олиши
мумкин. Дирк ғалаба тўпини киритди, аммо
Эндининг ғалабага қўшган ҳиссаси жуда
катта бўлди.
Категория: APL News | Просмотров: 458 | Добавил: Azamjon | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Azamjon  
0
kecha zor oyin boldi

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]